Самарқанд туманида ер олиб беришга ваъда бериб 6 700 доллар талаб қилган фирибгар ушланди
- 17.06.2021 16:06
- 214
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.С. “Х.” МЧЖ раҳбарига гўёки ўзини туман ҳокимлиги ходими сифатида таништириб, унга тиббиёт бирлашмаси ёнидан савдо дўкони қуриш учун 50 кв.м ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Аниқланишича, бунинг эвазига Ш.С. 6 700 АҚШ долларини олган, шундан 3 000 АҚШ долларини ўз ихтиёри билан қайтарган. Бу ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа