Самарқанд туманида ер участкалари мастeр-рeжага мувофиқ рeализация қилинади

Ҳудудларда аҳоли, сайёҳлар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан яшил ҳудудларни кўпайтириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини қуриш учун бўш ер участкалари 38 лотларга ажратган ҳолда ҳудудлар учун мастер-режа асосида e-auksion савдоларига чиқарилди.

Ушбу ер участкаларида аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектлари, жумладан туризм комплекслари меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, дала-ҳовли уйлари, оромгоҳ ва ҳостеллар қурилишга рухсат берилган мастер-режа лойиҳалари тайёрланган.

Эслатма, Президентимизнинг 2024 йил 19 апрелдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ушбу лот бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари жараёнида иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисоб-варағида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги фоизга нисбатан закалат миқдоридаги суммага эга бўлишлари талаб этилади.

Қаҳрамон Эшонқулов,

 “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ вилоят ҳудудий вакили.