Самарқанд туманидаги учта мактаб PISA тадқиқотида иштирок этади

Юртимизнинг 2030 йилгача халқаро баҳолаш дастурларида узлуксиз иштирок этиши ва дунёнинг илғор мамлакатлари қаторига кириши учун зарур ишлар амалга ошириляпти. Халқаро PISA тадқиқотлари ана шундай муҳим жараёнлардан бири.

PISA 15 ёшли ўқувчиларнинг саводхонлиги ҳамда билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини баҳоловчи дастур бўлиб, Самарқанд туманидан мазкур тадқиқотларда иштирок этиш учун учта мактаб танлаб олинган.

Кеча, 22 апрель куни Ўзбекситон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси Улуғбек Тошкенбоев, Самарқанд тумани ҳокимининг ўринбосари Ғ.Бобохолов ана шундай мактаблардан бири - 52-умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу тадқиқотларга тайёргарлик жараёни билан танишди. Мазкур тадқиқотларда иштирок этаётган таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда жараёнга масъуллар билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.