Самарқанд тунда ҳам “қайнаяпти”
Самарқанд шаҳрининг аксарият ҳоллардаги тунги ҳолатини кўпчилигимиз яхши тасаввур қиламиз. Соат 20:00 ёки 21:00 лардан шаҳар тин олади. Кўчаларда ҳам одам сийраклашади. Гўё азим кент "жонсиз" ҳолатга тушиб қоларди.
Янги йил яқин... Байрамга аллақачон муносиб тадорик кўра бошланди. Кўксарой майдонида байрам кайфиятининг янада жўшқин бўлишига хизмат қилувчи ўзига хос "томошагоҳ" яратилган. Ҳозир соат 23:00 сари одимлаяпти. Бироқ майдонда етти ёшдан етмиш ёшгача юртдошларимизни кўриш мумкин. Жўшқин кайфият... Хуш дамлар... Сабаби майдонда сайр қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш учун шароит яратилган. Шаҳарни одатдагидан анча "тирик" кўриш мумкин.
Айтмоқчиманки, Самарқанднинг ҳар бир тунини шундай ўтказиш мумкин-ку?! Бу маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун, самарқандликлар учун айни муддао.
Абдуҳошим ЗИЁДОВ.