“Самарқанд” ва “Жомбой тонги” газеталари чоп этилиши вақтинча тўхтатилди

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартда қабул қилинган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, муассислар (халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлиги, халқ депутатлари Жомбой тумани кенгаши ва туман ҳокимлиги) қарори билан “Самарқанд” ва “Жомбой тонги” газеталарини чоп этиш вақтинча тўхтатилди.

Газеталар чоп этилмаётган бўлса-да муҳим хабар ва янгиликлар газеталарнинг расмий веб-сайти, телеграм канали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали аҳолига етказилмоқда.