Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тадбиркорлар билан учрашди
- 02.09.2019 14:02
- 216
- Иқтисодиёт
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда тадбиркорларнинг муаммоси ўрганилди.
Бир ҳафта давомида 37 нафар тадбиркор ўз фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан ариза топширган бўлса, учрашувгача тегишли мутасаддилар томонидан 33 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
Бу галги учрашувда муаммоси ҳал этилмаган 4 нафар тадбиркор ўз фаолият турини ўзгартириш учун рухсатнома олиш, қурилиш учун ер майдони ажратиш, ер ости бойликларини қазиб олиш учун лицензия олиш, қурилиш ишларини бошлашда рухсатнома берилмаётганлиги юзасидан вилоят раҳбарига мурожаат қилди.
Қабулда кўрилган масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди.
Теглар:
тадбиркорлар куни
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа