Самарқанд вилояти Кенгаши 60 депутат иборат бўлади

Айни пайтда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 101-сессияси ўтказилмоқда.

Сессияда жорий йилнинг 27 октябрь куни ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига сайлов муносабати билан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сайлов кодексининг 88-моддасига кўра, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан белгиланади.

Бунда

- аҳоли сони икки миллион нафаргача бўлган ҳудудларда — ўттизтадан қирқтагача;

- аҳоли сони икки миллиондан уч миллион нафаргача бўлган ҳудудларда — қирқтадан элликтагача;

- аҳоли сони уч миллион нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда — элликтадан олтмиштагача.

Мазкур қоидадан келиб чиқиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги депутатлик ўринлари сони 60 та этиб белгиланди.