Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасига бошлиқ тайинланди

Зафар Авазович Эргашев 2019 йил 9 декабрдан вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим Камолиддин Шерматов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агроинпекцияга бошқарма бошлиғи лавозимига ўтгач, 2019 йил 4 апрелдан буён вакант бўлиб турган эди.

З.Эргашев 2015-2016 йилларда Самарқанд вилояти ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази директори, 2016 йилдан Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари лавозимларида ишлаб келаётган эди.

Муҳандис-технолог, иқтисодиёт, бизнес бошқаруви мутахассисликларига эга бўлган Зафар Эргашев 1975 йилда Жомбой туманида туғилган.

У 2008-2015 йилларда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида (ўша вақтда қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлган) турли вазифаларда меҳнат қилган.