Самарқанд вилоятидаги мактаблар фаолияти ўрганилди
- 17.09.2021 10:07
- 178
- Таълим
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, ишчи ташриф билан Самарқанд вилоятидаги мактабларда бўлди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан ҳудуддаги мактабларнинг ҳолати, улардаги таълим сифати, амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ўқувчилар ва мактаб жамоалари билан келгусидаги режалар хусусида суҳбатлашди.
Шунингдек ташриф чоғида вилоятнинг туман халқ таълими бўлими мудирлари билан давра суҳбати ўтказиб, вилоятда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашди.
Фарзандлари олий таълим муассасаларига юқори балл билан ўқишга кирган ота-оналар ва тажрибали мактаб ўқитувчиларига, иншолар танловида юқори ўринни эгаллаган ўқувчиларга қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.
Теглар:
мактаблар