Самарқанд вилоятининг аҳолиси кўп ҳудудлари
- 31.01.2020 16:02
- 3602
- Самарқанд
2020 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд шаҳрида қайд этилди ва бу ерда яшовчилар вилоят аҳолисининг 14,1 фоизини ташкил этди.
Кейинги ўринларда Ургут тумани 13,1 фоиз, Паст Дарғом тумани 9,1 фоиз ва Каттақўрғон тумани 7 фоизни ташкил этган.
***
2019 йил вилоятда 101 198 та туғруқ қайд этилган ва 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 26,4 промиллени ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 0,2 промиллега ошган.
***
2020 йил 1 январь ҳолатига вилоятдаги доимий аҳоли сони 3878 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 79,1 минг кишига ёки 1,2 фоизга ўсди. Жумладан, шаҳарлар аҳолиси сони 1438,3 минг кишига (жами аҳолининг 37,1 фоизи), қишлоқ аҳолиси сони 2437,7 минг киши (62,9 фоиз)ни ташкил этди.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси.
Теглар:
аҳоли сони