Самарқанд халқаро аэропорти топ-5 таликка кирди
- 27.12.2023 15:26
- 170
- Самарқанд
Самарқанд халқаро аэропорти, Халқаро аэропортлар Кенгашининг (Airports Council International, ACI Europe) Европа бўлинмаси рейтингида йўловчи оқими ўсиши бўйича энг йирик 5 аэропорт қаторига кирди.
Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4-ўринни эгаллаб, 2019 йил октябрь ойига нисбатан 139 фоизга, 10 ой якунлари бўйича эса 3-ўринни эгаллаб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103,7 фоизга ўсган.
Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён Самарқанддан 7 та маҳаллий ва 20 та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилмоқда. Улардан Тель-Авив, Урумчи, Жидда, Қувайт, Измир, Минеральные Воды, Уфа, Самара ва Урганч шаҳарларга биринчи бор авиақатновлар очилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маънавият доимий эътиборда бўлиши лозим
- Кеча, 20:54
- Самарқанд
Бугун юртимизга ҲУТ кирди
- Кеча, 15:06
- Мутолаа
Маърифий тарғибот жонли бўлсин
- Кеча, 14:58
- Маданият