"WizzAir" авиакомпанияси илк бор Абу-Дабидан Самарқанд шаҳрига парвозларни йўлга қўйди
- 13.12.2022 20:16
- 66
- Самарқанд
Бугун, 13 декабр куни Венгриянинг "WizzAir" авиакомпаниясига тегишли самолёт Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди.
"Ўзбекистонга Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби" парвоз йўналишини амалга оширган Airbus А321 самолёти анъанага кўра сув аркаси, экипаж аъзолари ва 141 нафар йўловчи карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди.
Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
"WizzAir" — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Будапештда (Венгрия) жойлашган.
Теглар:
“Самарқанд” халқаро аэропорти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Ота бўлиш осонмас…
- 15/11, 20:40
- Мутолаа