Самарқанд халқаро техника университетида талабалар спорт клуби ташкил этилди
Самарқанд халқаро техника университети (SIUT) ҳамда Тойлоқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўртасида меморандум имзоланди.
SIUT ректори Юсуф Абдуллаев Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш Маркази вакиллари билан учрашувда университет фаолияти, халқаро профессор-ўқитувчилар таркиби, таълим йўналишлари, спортнинг қатор турлари билан шуғулланишга ва талабаларнинг жисмоний тарбиясига алоҳида эътибор қаратадиган SIUTнинг замонавий кампуси билан таништирди.
Марказ директори Ўткур Қурбонов:
- Бугунги учрашув ва меморандумнинг имзоланиши Марказимиз ва шахсан, унинг тарбияланувчилари учун бурилиш нуқтаси бўлди. Биз уларга сифатли таълим беришимизда SIUT университети билан ҳамкорлик бу масалага албатта ечим бўлади.
SIUT университети ва Тойлоқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази олий тоифадаги спортчи ёш йигит-қизларни тайёрлаш лойиҳаси доирасида узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосан иш кўради.
Томонланинг қайд этишича, меморандумнинг имзоланиши:
- Марказ спортчиларнинг билим даражасини ошириш мақсадида SIUT профессор-ўқитувчилари халқаро тажрибасидан фойдаланишга интилади;
- ҳар икки томон SIUT профессор-ўқитувчилар таркиби таълим фаолиятининг юқори сифатини таъминлашга интилишларини қўллаб-қувватлашини билдиради.
Томонлар таълим ва спорт фаолиятининг қуйидаги йўналишлари бўйича ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар:
- Марказ спортчиларини SIUT га ўқишга тайёрлаш мақсадида университет профессор-ўқитувчилари томонидан инглиз тили ва математика фанларидан қўшимча машғулотлар ўтказиш;
- оммавий маданий ва спорт тадбирларини биргаликда ўтказиш;
- истиқболи порлоқ, иқтидорли спортчиларни тайёрлашга кўмаклашиш, Самарқанд туристик маркази қошидаги эшкак эшиш канали имкониятларидан самарали фойдаланиш учун шароит яратиш;
- зарур спорт анжомлари билан техник таъминлашга кўмаклашиш, қайиқхона (эллинг), байдарка, каноэ, академик кемалар ва бошқалар билан таъминлаш.
Бундан ташқари, томонлар талабаларнинг ривожланишига ва касбий камол топишига ёрдам берадиган дастурларни рағбатлантириш ва янада юксалтиришга келишиб олдилар.