“Самарқанд” ЙПХ масканида 22 ёшли йигитнинг чўнтагидан 42 грамм “марихуана” чиқди
- 16.10.2020 22:40
- 152
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 16:45 ларда Кармана тумани “Самарқанд” мунтазам ЙПХ масканида, “Самарқанд-Навоий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “Малибу” автомашинасида йўловчи сифатида келаётган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 22 ёшли Б.С. гумонланиб текширилди.
Унинг эгнида бўлган қора рангли шимининг орқа ўнг чўнтагидан 1 дона оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган, оғирлиги 42,63 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.