Самарқандда 100 дона "Трамадол" сотаётган шахс қўлга олинди
- 07.10.2020 14:40
- 230
- Самарқанд
Жорий йилнинг 2 октябрь куни Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Самарқанд шаҳар Имом Бухорий кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. исмли фуқаро И. исмли шахсга жами 100 дона “Трамадол-Ланнахер 50 мг” таблеткаларини 1,6 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
психотроп модда
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа