Самарқандда 15 нафар бемор соғайди, улар орасида чақалоқ ҳам бор
Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (10 нафари Тойлоқ тумани, 2 нафари Оқдарё туманидан, Пайариқ, Постдарғом туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 65 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ.
Вилоятда шу пайтга қадар 37 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 52 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1592 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.