Самарқандда 2020 йилда коррупция ва порахўрлик билан боғлиқ 200 дан ортиқ иш очилган

60 ҳолатда порахўрлик билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси zarnews.uz га маълум қилган.

Жумладан, коррупцияга қарши курашиш соҳасида 179 та (119 ҳолатда Жиноят кодексининг 167, 168, 205-209 ҳамда 210-214 модда билан 60 ҳолатда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан боғлиқ) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Порахўрлик (Жиноят кодекси, 210-214-модда) билан боғлиқ 60 та жиноят иш қўзғатилган.

Жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида 13 та, олий таълим тизимида 8 та,  ер-мулк кадастрида 4 та, маҳалла фуқаролар йиғинларида 4 та, халқ таълими тизимида 3 та, мактабгача таълим тизимида 2 та, ИИБ тизимида 1 та, СЭОМ (СЭС) 1 та, электр тармоқлари тизимида 1 та, бошқа соҳалар 23 тани ташкил қилган.

Мисол учун, Каттақўрғон шаҳар тиббий чақирув комиссияси катта врачи (раиси) И.Т. ўз хизмат хонасида фуқаро А.Б. дан унинг ўғли Г.Д.нинг оёғи ясси эканлиги, 2020 йил 30 январь куни ўтказилган тиббий кўрикда “муддатли ҳарбий хизматга яроқсиз” деб топилганлигини важ қилиб, уни хизматга яроқлилиги тўғрисида хулоса бериш ва Самарқанд шаҳридаги танишлари орқали ҳарбий хизматга юбориш эвазига 600 долларни пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукмига кўра И.Т. Жиноят кодексининг 210-модаси 2-қисми "в" банди билан айбли деб топилган ва 4 йилу 8 ой озодликдан маҳрум қилинган.