Самарқандда 661 та кўчмас мулк «снос» қилинади
Маълум бўлишича, бундан вилоятда кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини давом эттириш кўзланган.
Имом ал-Бухорий мажмуаси атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш учун 121 та, Абу Даби тараққиёт жамғармаси иштирокида Самарқанд шаҳрида кўприк, туннеллар ва автомобиль йўллари қурилиши учун 540 та кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олинади.
Бу борадаги таклиф Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган.