Самарқандда 905 та автомашина онлайн аукцион савдога чиқарилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан қарзини вақтида тўламаган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари қидириб топилиб, онлайн аукцион савдога чиқарилди.

Йил бошидан буён вилоятда 905 та автотранспорт воситаси умумий қиймати 117,2 миллиард сўм бўлган қарздорлик учун жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шундан 723 таси қидирувда экани аниқланди.

Бундан ташқари 140 та кўчмас мулк (қиймати 260,5 миллион сўм) ва 38 та бошқа мулк (қиймати 3,9 миллиард сўм) онлайн аукцион савдога қўйилди.

Мазкур тадбирлар давом этмоқда. Мақсад қарздорларнинг жавобгарликдан қочишига йўл қўймаслик, уларга тегишли мулк ҳисобидан қарзларни ундириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашдан иборат.