Самарқандда бефарқлик 4 кишининг ҳаётига зомин бўлди
- 29.03.2021 10:52
- 906
- Ҳодиса

28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри Мақсуд Шайхзода маҳалласи, Лоҳутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаро хонадонида ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқишидан заҳарланган.
Оқибатда 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари кучли заҳарланиш аломатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят прокуратураси барчани газдан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда юзага келиш омилларини бартараф этиш тадбирларида огоҳлик ва фаолликка чақирган.
Теглар:
ис газидан заҳарланиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Халқ меҳрини қозонган фидойи раҳбар эди
- Бугун, 10:01
- Мутолаа
Очкўзлик балоси
- Кеча, 21:38
- Мутолаа
Мутолаа: Номталаш (Ҳажвия)
- Кеча, 21:30
- Мутолаа
"Амир Темур" ордени қаерда сақланяпти?
- Кеча, 15:24
- Самарқанд