Вояга етмаган ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этди
- 31.10.2020 22:20
- 312
- Ҳодиса
Навоий вилоятида ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча, 30 октябрь куни соат 09:00 ларда Навбаҳор тумани Пахтакор маҳалласида яшаган икки нафар вояга етмаган ака-ука уйининг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган. Хабарга кўра, улар коллеж ўқувчилари бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
"Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз", дея огоҳлантириш берган Бош прокуратура.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 35 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа