Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Москвада заҳарланган ўзбек мигрантлари ҳақида маълумот берилди

Амурдаги заводда содир бўлган ёнғин ва Москвадаги хостелда вафот этган меҳнат мигрантлари юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот берди.

Бугун Россия Федерацияси Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводида юз берган портлаш ва унинг оқибатида юзага келган ёнғин юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиа оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқ.

Шунингдек, Москва шаҳридаги хостеллардан бирида меҳнат мигрантининг вафот этгани билан боғлиқ ҳолат Ўзбекистон Республикаси дипломатик органлари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган 3 нафар фуқаронинг аҳволи қониқарли.

Ушбу ҳолатлар бўйича тергов тадбирлари расмий хулосаси олингач, қўшимча маълумот берилади.