Самарқандда “Энг иқтидорли ёш банк ходими 2020” танловининг иккинчи босқичига старт берилди

Банкларнинг ички тизимида ўтказилган дастлабки саралашдан ўтган 120 нафар банк ходимлари тест синовларининг биринчи босқичини топширишди.
Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ҳамда Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Банкирлар университетнинг ахборотлаштириш марказида интернет орқали онлайн тартибда мантиқий фикрлаш, ечимлар орасидан мақбулини тезкор топиш, интеллектуал салоҳият ҳамда маълумотларни тизимли таҳлил қилиш, чет тили бўйича саводхонликни баҳолашга қаратилган тестлар тўпламини ечишди.Гарчи, бу ёшлар танлови бўлса-да, соҳадаги кўплаб устоз ва раҳбарлар ҳам ўз билимларини синаб кўришди.
Навбатдаги босқичда барча иштирокчиларнинг бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар бўйича ҳамда касбий саводхонлиги синовдан ўтказилади.
Ҳар иккала босқичда энг юқори балларни жамғарган иқтидорли ёшлар финал йўлланмасини қўлга киритишади.