Самарқандда Фавворалар сайли бўлиб ўтяпти

Айни пайтда фавворалар сайли Самарқанд шаҳридаги  Амир Темур номли, Университет хиёбонларида, Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ўрнатилган ҳудудда, “Шоирлар боғи” ва Самарқанд темир йўл вокзали майдонида бўлиб ўтмоқда.

Фавворалар атрофи сайилга чиққан ҳамюртларимиз ва меҳмонлар билан гавжум.
Сайил иштирокчилари фавворалар олдида ўрнатилган саҳналарда санъаткорлар чиқиши, турли кўргазма ва халқ ўйинларини томоша қилмоқда.
Худди шундай сайиллар вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ўтказиляпти.

Бахтиёр Мустанов.