Самарқандда фуқарони 55 минг долларга чув туширган 26 ёшли йигит қўлга олинди

Жорий йилнинг июль ойида 26 ёшли Ғолиб А. ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 33 ёшли Дилшод Д.нинг ишончига кириб, Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясининг Москва шаҳрига “мева” маҳсулотларини экспорт қилишини вада берган.

Бизнес орқасидан кўрилган фойданинг бир қисмини унга беришини ваъда қилиб, 55.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғолиб А.га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда содир қилинган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда ушбу пулларни нима мақсадда сарфлаганлиги ва уларни қайтариш чоралари кўрилмоқда.