Самарқандда Имом Марғинонийнинг қабри аниқланди

Самарқанддаги машҳур "Чокардиза" қабристонида аниқланган ушбу ноёб топилма муаллифи шундай дейди:

– Имом Насафийнинг "Қандия" асарида таъкидланишича, Чокардиза мавзеи IX аср охири, X аср бошларида яшаб ўтган самарқандлик машҳур фиқҳшунос Абу Исҳоқ Иброҳим Саммосий ал-Мутававининг боғи бўлган. Ўша боғ эгаси вафот этгач, шу ҳудуддаги тепаликка дафн этилган. Сўнг боғ Имом Абу Лайс Самарқандий қўлига ўтади. Бу зот ҳозирда боғ эгасининг қизи томонидан набираси ёки маънавий шогирди сифатида тахмин қилинади. Бу киши ҳам вафотидан сўнг шу ерга дафн этилади. Мусулмон оламида илми калом ва илми ҳикмат асосчилари Имом Мотуридий, Абулқосим ал-Ҳаким Самарқандий каби бобокалонларимизнинг хоки ҳам шу ерга қўйилган. Аслида "Чокардиза" қабристонининг ном қозонишига ана шу уч имомнинг мазкур масканда дафн қилиниши сабаб бўлган.

Биз топган қўлёзмада Марғинонийнинг қабри ўрни аниқ – Ғиждувоний кўчасига бурилишдаги чап бурчакда, биринчи ҳовлида, деб ишончли кўрсатилган. Шу асосда топилмани икки йил мобайнида қайта-қайта текширдик, далилларни олимлар иштирокида таҳлил қилдик. 

Абдували ЭШҚОБИЛОВ ёзиб олди.
Тафсилотларни “Зарафшон” газетасининг 51-сонида ўқинг!