Самарқандда ИТ хизматлари экспорти 700 мингдан 3.2 миллион долларга етди
Президент раислигида ИТ инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Таъкидланишича, бу йил ИТ соҳаси экспорти Тошкент вилоятида – 100 мингдан 4,4 миллион долларга, Самарқандда – 700 мингдан 3,2 миллионга, Андижонда – 60 минг доллардан 2,8 миллион долларга ошиб, юқори суръатларда ўсди. Сурхондарё ҳам илк бор ИТ хизматлари экспортини йўлга қўйиб, 1 миллион доллардан оширди.
Лекин, экспорт Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган ва Сирдарёда 500 минг долларга ҳам етмайди.
Ҳудудларда 20 мингдан ортиқ ёшлар ИТ билан мустақил шуғулланиб, халқаро онлайн платформалар орқали яратган маҳсулотини четга сотаяпти.
Масалан, фарғоналик ёш дастурчи Брайл алифбосини таржима қиладиган дастур яратиб, АҚШ, Мексика ва Бразилияга 150 минг долларга сотган.