Самарқандда июнь ойи учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш” бўйича июнь ойида бўлиб ўтадиган баҳолаш имтиҳонининг дастлабки босқичи (тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар, ёзма иш) бўлиб ўтди.

Тест синовлари санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ИИБ, Миллий гвардия, СЭОМ ходимлари иштирокида ташкил қилинди.

Бугун, 23 июнь ва 24, 25 июнь кунлари имтиҳоннинг иккинчи босқичи, яъни гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 352-сон қарорига мувофиқ, мазкур имтиҳонларнинг ҳар иккала босқичи натижалари бўйича белгиланган максимал баллнинг 60 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган талабгорларга намунадаги сертификат тақдим этилади. Сертификат эгаларига кириш тест синовларида чет тили фанидан максимал балл берилади.

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими ахборот хизмати.