Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган
Бухорода Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясида жазони ўтаётиб, у ердан қочган шахс қўлга олинди.
Бухоро вилояти ИИББ хабарига кўра, Ромитан туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Г. Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудида 13 ноябрь куни қўлга олинган. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган.
Қочиб кетган маҳбус 9 октябрдан буён қидирувда бўлган.
Хабарда жиноятчи Самарқанд вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзил-колония ходимларига топширилгани қўшимча қилинган.