Самарқандда келиб чиқиши номаълум бўлган сифатсиз гўшт маҳсулотлари манзилига етиб бормади

2021 йилнинг 4 апрель куни Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва Давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳамкорлигида “Қашқадарё-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, юкхонаси ҳамда салон қисмида ветеринария-санитария талабларига зид равишда келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 240 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди.

Ушбу гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқли эканлигини текшириш мақсадида ундан намуналар олиниб, ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясига юборилди, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати ахборотида.