Самарқандда китобхонлар учун «Очиқ эшиклар ҳафталиги» ўтмоқда
Вилоят ахборот-кутубхона марказида 16-20 сентябрь кунлари “Очиқ эшиклар ҳафталиги” бўлиб ўтади.
Ҳафталик давомида маънавий-маърифий тадбирлар, китоб тақдимоти ва кўргазмалари, шоир ва ёзувчилар билан ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари, тренинглар, кутубхоналарга экскурсиялар ташкил этилади. Шунингдек, китобхонларнинг билим ва салоҳиятларини ошириш учун турли қизиқарли танлов ва викториналар бўлиб ўтади.
- Кейинги пайтда ҳар ўқув йили бошида “Очиқ эшиклар ҳафталиги”ни ўтказиш анъанага айланди, - дейди вилоят ахборот-кутубхона маркази раҳбари ўринбосари Наргиза Саидмуродова. – Ҳафталикнинг асосий мақсади китоб ва китобхонликни тарғиб қилиш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг маънавий ва маърифий тушунчаларини бойитиш, миллий ва адабий меросимизга ҳурматни кучайтиришдан иборат.