Самарқандда маъмурий судлар томонидан 9 ойда 1057 та иш кўриб чиқилди

Вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 2025 йилнинг тўққиз ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа давлат органларига нисбатан маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги аризалари асосида жами 1057 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган.

Шундан 432 та ариза қаноатлантирилган, 378 та аризани қаноатлантириш рад қилинган, 84 та ариза кўрмасдан қолдирилган, 163 та ариза бўйича иш юритиш тугатилган.

Кўриб чиқилган ишлар давлат органлари кесимида таҳлил қилинганда, 340 таси маҳаллий давлат ҳокимияти, 259 таси кадастр агентлиги, 133 таси солиқ органлари, 69 таси Мажбурий ижро бюроси, 48 таси адлия органлари, 43 таси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, 29 таси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, 136 таси бошқа давлат органлари ҳиссасига тўғри келади.

Кўриб чиқилган иш натижалари бўйича тарафлардан 833 миллион 28,6 минг сўмлик суд харажатларини ундириш бўйича 718 та ижро ҳужжатлари ижро қаратилган бўлиб, шундан 647 миллион 444,3 сўмлик 505 та (ёки 77,2 фоиз) ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган.

Вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси томонидан биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган суд ҳужжатларига нисбатан келтирилган шикоят ва протестлар асосида 131 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 105 та иш бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 11 та иш бўйича суд ҳужжатлари бекор қилинган, 2 та апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган ва 13 та апелляция шикояти иш юритишдан тугатилган.

Кассация инстанциясида 59 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 48 та иш бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган,1 та суд ҳужжати ўзгартирилган, 8 та иш бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари бекор қилинган ва 2 та кассация шикояти бўйича иш юритишдан тугатилган.

Тафтиш инстанциясида 88 та иш кўриб чиқилган бўлиб, шундан 84 та иш бўйича қуйи суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 3 та иш бўйича қуйи инстанция судининг қарори бекор қилинган ва 1 та тафтиш шикояти кўрмасдан қолдирилган.

Ишларни кўриб чиқиш жараёнида маъмурий органлар ва улар мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилган қонун бузилишларининг олдини олиш, келгусида қонун бузилишларига йўл қўймаслик ҳамда уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш мақсадида вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан жами 85 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Тоҳир Файзиев,

вилоят маъмурий суди раиси.