Самарқандда Марказий Осиё энергетикларининг навбатдаги кенгаши бўлиб ўтмоқда
- 25.10.2023 15:36
- 29
- Самарқанд
Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 42-йиғилиши ўз ишини бошлади. Кун тартибидаги масалаларга мувофиқ, дастлаб 2023 йил вегетация, яъни қишлоқ хўжалигининг суғориш мавсумида Марказий Осиёда мавжуд сув ресурсларини самарали бошқариш масалалари муҳокама этилди.
Сўнг 2023/2024 йил куз-қиш мавсумида кутилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, бундан ташқари, минтақада қурилаётган янги энергия блоклари (станциялар), қайта тикланувчи энергия манбаларини Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимига улаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, халқаро тадбирда Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон электр энергетика ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. Россия Федерацияси мутахассислари кузатувчи мақомида қатнашмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим