O‘zLiDePнинг энг намунали бошланғич партия ташкилоти – Самарқандда
- 30.12.2018 16:12
- 88
- Сиёсат
Самарқанд туманидаги “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги қошидаги партия бошланғич ташкилоти Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (O‘zLiDeP) сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан партия тузилмалари ҳамда фаолларни рағбатлантириш мақсадида эълон қилинган “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловининг республика босқичида биринчи ўринни эгаллади.
Мазкур фермер хўжалиги қошидаги партия бошланғич ташкилоти 2004 йил 15 декабрда ташкил этилган. Дастлаб аъзолар 21 нафарни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сафи 200 нафардан ошди.
Ғолибга O‘zLiDeP сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан диплом ва компьютер жамланмаси берилди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.