O‘zLiDeP Нуробод туман кенгаши – энг намунали туман партия ташкилоти
- 30.12.2018 16:35
- 89
- Сиёсат
Ҳа, шундай. O‘zLiDeP сиёсий кенгаш ижроия қўмитаси томонидан эълон қилинган “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танловининг Самарқанд вилоят босқичи ғолиби – O‘zLiDeP Нуробод туман кенгаши республикада фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
– Биз бу эътирофдан жуда ҳам хурсандмиз, – дейди партия туман кенгаши раисининг ўринбосари – аппарат раҳбари Марҳабо Усанова. –Республикамиздаги партия туман (шаҳар) кенгашлари орасида энг намуналилар қаторида бўлганимиз фаолиятимизнинг юксак эътирофидир. Шу билан бирга бу ишончнинг масъулиятини ҳам ҳис қилиб турибмиз. Янги – 2019 йилда энди яна ҳам шижоат билан меҳнат қиламиз.
Ғолибга O‘zLiDeP сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан 7,5 миллион сўмлик мебель жамланмаси совға қилинди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт