Самарқандда меҳмонхонада топилган 30 ёшли аёл мурдаси иши бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд шаҳридаги Темирйўл деҳқон бозори олдидаги меҳмонхоналарнинг бирида қотиллик рўй берганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳри “Нурли йўл” маҳалласида жойлашган меҳмонхонада 30 ёшли аёлнинг мурдаси бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.