Самарқандда онага икки фарзанди қайтарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 1 июлдаги қарорига асосан қарздор З.А.dan ундирувчи Э.Д.нинг фойдасига икки нафар фарзандларини олиб бериш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Қарздор З.А.га давлат ижрочи томонидан тегишли тартибда огоҳлантириш берилган.
Олиб борилган мажбурий ижро чоралари давомида З.А.дан ундирувчи Э.Д.га икки нафар фарзандлари олиб берилди.
Даъвогар томонидан олиб берилиши сўралаётган болалар ҳали вояга етмаган, улар кўпроқ онанинг парваришига, меҳрига муҳтож. Вояга етмаган болалар жавобгар билан бирга яшаб келган, она табиатан отага нисбатан болаларга кўпроқ меҳрибон. Уларнинг ўз вақтида овқатланиши, кийимларини тоза бўлишида онанинг ўрни муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратилиб, амалдаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогар онанинг жавобгар отага нисбатан болаларни ўз қарамоғига олиб бериш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилди.
Охун БEРДИЕВ, МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси.