Самарқандда ўтказилаётган “Челленжер” мусобақасининг жуфтлик баҳси якунига етди

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Динамо” теннис кортида профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) мусобақалари тақвимидан жой олган халқаро “Челленжер” турнирининг жуфтлик баҳслари финали бўлиб ўтди.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсида 3-6, 6-3, 10-4 очко билан португалиялик Гансало Оливиера ҳамда беларуслик Андрей Василевский ғолиб бўлди ва  3100 АҚШ долларига эга чиқди.

                                                                                           

Ўзбекистонлик Сергей Фомен ва россиялик Таймураз Габашвили жуфтлиги эса 1800 АҚШ долларини олиб уйига қайтди.

Эртага 19 май куни яккалик баҳси учун финал бўлиб ўтади.