Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда қанча боғ бор?

Ҳозирда Самарқанд вилоятида 26,3 минг гектар боғ майдони мавжуд. Жорий йилнинг ўтган даврида яна 2,6 минг гектар томчилатиб суғориш технологиясидаги интенсив боғ барпо қилинди. 27,5 минг гектардаги токзорнинг 22 минг гектаридан ҳосил олинади. Йилига ўртача 3,2 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулоти етиштирилмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида вилоятда 2016 йилдан буён 25 минг 700 гектарга (19 минг 700 гектар пахта, 6 минг гектар ғалла майдони) қисқартирилди. Қисқартирилган майдонларнинг 2400 гектарида картошка, 8300 гектарида сабзавот, 6300 гектарида озуқа экинлари, 1400 гектарида мойли ва бошқа экинлар етиштирилмоқда.