Самарқандда Сенат аъзолари сайланди
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Олий Мажлис Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлиси якунланди.
Унда депутатлар Сенат аъзоларини сайлади. Демократик талаблар асосида ёпиқ овоз билан ўтган сайлов натижаларига кўра олти нафар номзоднинг барчаси қўшма мажлисда иштирок этган сайловчиларнинг кўпчилик овози билан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.
Улар билан танишинг:
- 2-Афросиёб сайлов округидан депутат, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов;
- 8-Турон сайлов округидан депутат, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов;
- 17-Кўкгумбаз сайлов округидан депутат, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова;
- 28-Каттақўрғон сайлов округидан депутат, Ўзбекистон Қаҳрамони, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродов;
- 37-Султонобод сайлов округидан депутат, "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев;
- 47-Оҳалик сайлов округидан депутат, “Agromir group” директорлар ассоциацияси Кенгаши раиси Шавкат Жалолов.