Самарқандда содир бўлган мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди
- 24.07.2019 07:46
- 1243
- Самарқанд
Кеча, 23 июль куни соат 04:00 ларда Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасида “Ислом Ишқулович” МЧЖга тегишли йўналишсиз такси 1991 йилда туғилган Жонибек Асатуллаев бошқарувида бўлган "NEXIA" русумли давлат рақами 30 226 TTG ҳамда Лочин Нуриддиновга тегишли бўлган "Зил" русумли давлат рақами 30 Z 783 LA бошқарувидаги автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси туфайли йўналишсиз такси ҳайдовчиси ҳамда йўловчиси воқеа жойида қурбон бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа