Самарқандда велоспорт борми, барча ёшдагилар учун қулай бу спорт турини ривожлантириш мумкинми?

Самарқанддан Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти томон йўлга чиққан ҳамкасбларимиз ана шу саволларга жавоб беришади.

Қайд этиш лозимки, вилоятимизда велоспорт федерацияси нисбатан ёш, яъни ташкил этилганига қарийб  5 йил бўляпти. Бироқ қисқа муддат ичида бир нечта республика чемпионлари тайёрланди. Айни дамда Самарқанд вилояти спортчилари мамлакат миқёсида ғолибликка асосий даъвогарлар саналади. Энг муҳими, бу спорт тури фақат вилоят марказида "туриб" қолмаяпти.

Бугунги кунгача Пайариқ, Ургут туманларида ушбу велоспорт бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Вилоят велоспорт федерацияси мазкур спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш борасида турли лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.

Самарқандлик журналистларнинг Тожикистонга велосаёҳатини ҳам улар фаол қўллаб-қувватлади.