Самарқандда Халқаро таълим форуми ўтказилиши кутилмоқда
19 октябрь куни Самарқанддаги “Silk Road” туристик марказида БМТ Бутунжаҳон Туризм Ташкилотининг 25-Бош Ассамблеяси (GA25 UNWTO) доирасида халқаро таълим форуми бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Халқаро таълим форуми UNWTO Бош Ассамблеясининг асосий тадбирларидан бир бўлиб, у дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан туризм соҳасида фаолият юритувчи 1200 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассис ҳамда экспертларни бир жойда тўплайди. Улар таълим, фан ва туризм соҳасидаги инновацияларга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишади.
Форум дастурида туризм ва таълим соҳасидаги ютуқ ва ташаббусларни қўллаб-қувватловчи “Ulysses Awards UNWTO” мукофотлаш маросими ўтказилади, дея хабар бермоқда Вилоят туризм бошқармаси. Хабарга кўра, иштирок этиш учун шу йилнинг 20 сентябригача рўйхатдан ўтиш мумкин.