Самарқандда хорижий ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовларида 16 нафар талаба ўринга ўрин киришга уринди

Бугун Самарқандда хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари бошланди.

Имтиҳон Самарқанд шаҳар 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт майдони ва Локомотив стадионида икки навбатда ташкил этилди.

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлимининг Zarnews.uz’га маълум қилишича, тест синовларига биринчи навбатда қатнашиши керак бўлган 2280 нафар талабадан 194 нафари айрим сабабларга кўра имтиҳонга келмаган.

Имтиҳонда 16 нафар талаба ўринга ўрин киришга урингани, 5 нафари таъқиқланган воситаларни ишлатгани сабабли тест синовларидан четлатилган.

Эслатиб ўтамиз: Тест саволлари мутахассислик фанлари бўйича 2 та асосий ва 3 та қўшимча фанлардан тузилган бўлиб, йўналишлар бўйича белгиланган балл тўплаган талабалар республика ОТМларига ўқишини кўчира олади.