Самарқандда хурмо қуритиляпти

Ундан тайёрланган майиз ва чипс қадоқлари хорижга экспорт қилинади

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти Япония қишлоқ хўжалик университети билан ҳамкорликда янги бир лойиҳани амалга оширяпти.

- Қиймати 1 миллион долларлик бўлган мазкур лойиҳа 2023-2026 йилларга мўлжалланган, - дейди институтнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва технологияси кафедраси мудири Ҳайитмурод Тилавов. - Лойиҳанинг мақсади хурмо мевасини қуритиб, майиз ва чипс тайёрлаб, уларни қадоқлаб, хорижга эспорт қилиш, шунингдек, оддий томорқа ер эгаларининг даромадини оширишдан иборат.

Институт олимлари айни пайтда мазкур лойиҳанинг биринчи босқичини амалга оширмоқда. Келгусида хурмони қуритиш ва чипс тайёрлаш сирларини аҳолига ҳам ўргатишни мақсад қилган.

Тўлқин Сиддиқов,

Алишер Исроилов (видео).