Самарқандда янги ҳарбий марказ иш бошлади
– Шу пайтга қадар миллий армиямиз учун кичик мутахассислар мамлакатимиздаги ҳарбий округлар сержантлар мактабларида тайёрланар эди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази бошлиғининг ўқув-услубий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Шуҳрат Қосимов. – Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони ташаббуси билан сержантлар мактаблари тугатилиб, мамлакатимизда ягона Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази ташкил этилди.

Аввалги сержантлар тайёрлаш марказида асосий эътибор кичик командирлар тайёрлашга қаратилган бўлса, бу ерда ушбу вазифа билан бирга, сержантлар малакасини ошириш ҳам йўлга қўйилади. Яъни, марказда мутахассислик бўйича тайёргарлик курси, сержантлар таркибини тайёрлаш курси (кичик сержантлар, сержантлар ва катта сержантлар), сержантлар таркиби малакасини ошириш курси ташкил этилди. Муҳандислик бўлинмалари, алоқа бўлинмалари, зирҳли танк хизмати, артиллерия бўлинмалари, қуруқликдаги қўшинлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа сингари 11 мутахассислик бўйича кичик мутахассислар тайёрланади.
Мақоланинг тўлиқ матнини 14 апрель да нашрдан чиққан “Зарафшон” газетасининг 44-сонида ўқинг.
F.МАТЛАБОВ,
А.ИСРОИЛОВ (фото).