Самарқандда "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси" кўрик-танлови вилоят босқичи ўтказилди
А.С.Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида туман ва шаҳар танлов босқичида ғолиб бўлган кутубхоначилар 4 та шарт асосида беллашдилар.
Танлов натижаларига кўра:
I-ўрин – Каттақўрғон шаҳар АКМ ходими Н.Инотуллаева;
II- ўрин – Вилоят АКМ ходими С.Салимова
III-ўрин – Ургут ТАКМ ходими М.Сафоеваларга насиб этди.
Танлов ғолиблари ва фаол қатнашчиларга махсус диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот учун: "Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси" кўрик танлови ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ҳамда уларда фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш, китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, аҳолига замонавий ва сифатли ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган.
Танлов 2022 йилдан буён Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари ўртасида ўтказилади.