Самарқандда йирик миқдордаги қисқичбақалар броконьерлардан қутқариб қолинди
Булунғур Юқори нуқта постида Экология бошқармаси ва ЙПҲ ходимлари ҳамкорлигида жами 765 килограмм денгиз қисқичбақа (креветка)лари юкланган юк ташувчи транспорт тўхтатиб қолинган.
Маълум бўлишича Каттақўрғон сув омбори ҳудудидан броконьерлар томонидан ноқонуний тарзда тутилган ушбу денгиз қисқичбақа (креветка)лари Тошкент шаҳрига олиб кетилаётган бўлган.
Денгиз қисқичбақаларининг барчаси соғломлиги аниқланиб, вилоят ИИБ ва бошқарманинг давлат инспекторлари назорати остида қайтадан сув омборига қўйиб юборилган.
Мазкур ҳолатда ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилган, дея хабар бермоқда вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати.