Самарқандда ёнғинлардан 86 миллион сўм зарар кўрилди
- 15.06.2020 13:59
- 315
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан профилактика ишлари олиб борилишига қарамасдан, 2020 йилнинг ўтган беш ойи мобайнида шаҳар ҳудудида 68 та ёнғин содир бўлди. Жумладан, турар жой биноларида 56 та ёнғин юзага келди.
Ёнғин келиб чиқишига асосан болаларнинг олов билан ўйнаши, транспорт воситаларига эҳтиётсизлик, электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, шунингдек, қўлбола печларни ишлатиш сабаб бўлган. Ёнғинларда 2 фуқаро ҳалок бўлган ҳамда бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ёнғин оқибатида кўрилган моддий зарар миқдори 86 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳар бир киши масъулиятни ҳис қилган ҳолда, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъия риоя қилмоғи зарур.
Иҳтиёр КАШАНОВ,
Самарқанд шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 37 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим