Самарқандда «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари соврини учун шахмат мусобақаси бошланди. Унда халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоров иштирок этяпти

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят жисмоний тарбия ва спорт, матбуот ва ахборот бошқармалари, Ўзбекистон шахмат федерацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳаваскорлар беллашмоқда.

Тадбирда жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиби, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоров иштирок этмоқда. Тадбир аввалида унга Самарқанд вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаси топширилди.

Айни пайтда иштирокчилар ўзларининг шахматдаги интеллектуал қобилиятини намойиш этишга киришдилар.

Ж.Синдоров самарқандлик ёш шахматчилар учун маҳорат машғулоти (мастер-класс) ўтказмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.